Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия ҳам Boeing 737 MAX 8 самолётларидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатди
Малайзия фуқаро авиацияси бошқармаси (CAAM) Эфиопиядаги авиаҳалокатдан сўнг мамлакат ҳудудида Boeing 737 MAX 8 самолётларидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатди, деб хабар берди Star газетаси.
"CAAM Малайзиядан ҳамда Малайзия орқали транзит рейсларини амалга оширадиган Boeing 737 MAX 8 самолётларидан фойдаланишни зудлик билан вақтинчалик тўхтатади", - деди бошқарма раҳбари Аҳмад Низар Зулкафар.
Унинг қайд этишича, мамлакатдаги ҳеч қайси авиакомпания ушбу русумдаги самолётлардан фойдаланмайди.
Якшанба куни Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Аддис-Абебадан Найробига парвозни бажариш вақтида Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради.
Эфиопиядаги фожиадан сўнг Хитой, Индонезия, Вьетнам ва Сингапур Boeing 737 MAX 8 самолётларидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб туришларини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026