Ўзбекистон | 21:45 / 12.03.2019
2368
1 дақиқада ўқилади

MITT-2019: Ўзбекистон Москвадаги йирик халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этмоқда

12 мартдан 14 мартга қадар Москва шаҳридаги "Экспомарказ"да ўтаётган MITT-2019 йирик халқаро туристик кўргазмасида Ўзбекистон ягона миллий стенди ҳам намойиш этилмоқда, дея хабар беради uzbekistan.travel.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва мамлакатнинг етти туристик ташкилоти вакиллари ўрин олган.

MITT-2019 доирасида MITT Digital ва Travel Trends конференциялари, Market Shocks ялпи муҳокамалари, "Туризм оилавий бизнес сифатида" ток-шоуси ва кўплаб бошқа тадбирлар ўтказилади.

Жорий йилда кўргазма ишида 230 мамлакат вакиллари иштирок этишмоқда. MITT – туризм бўйича ҳам МДҲ, ҳам хорижий мамлакатлардаги энг йирик ҳодиса.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид