13:30 / 12.03.2019
5751

«Пахтакор» Саудия Арабистони клубларига қарши муваффақиятсиз ўйнаган

Бугун, 12 март куни «Пахтакор» Тошкентда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳлий» клуби билан Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинини ўтказади.

Клуб матбуот хизмати бу баҳсдан олдин Саудия Арабистони клубларига қарши ўйинлардаги статистикани келтириб ўтди.

Тошкентликлар «Ал-Аҳлий» билан Чемпионлар Лигасида 2 марта тўқнаш келган. 2005 йил Жиддада мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда «Пахтакор» Леонид Кошелев ва Анвар Солиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Пахтакор» Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё кубоклари мусобақаларида 23та ўйин ўтказган бўлса, атиги 3 марта ғалаба қозонган холос. 5 марта дуранг қайд этиб, 15 марта ютқазган. Тўплар нисбати - 16:48.

Тошкентда ўтган 11та ўйинда 2та ғалаба, 4та дуранг ва 5та мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати – 11:17.

«Пахтакор»нинг Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этган натижалари қуйидагича:
Ал-Аҳлий - 2:1, 0:3
Ал-Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2
Ал-Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2
Ан-Наср - 2:2, 0:4
Ал-Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 0:4
Аш-Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» - «Ал-Аҳлий» ўйини 12 март куни соат 18:00да бошланади.

Top