Ҳукуматнинг ички ишлар ходимларини рағбатлантиришга оид айрим қарорларига ўзгартириш киритилди
Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (207-сон, 11.03.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган.
Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.
Қонунчиликка мувофиқ, қониқарсиз фаолият юритаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан лавозим маошининг 50 фоизгача жарима солинади.
Киритилган қўшимчалар билан мазкур жарима маблағлари Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024