Ўзбекистоннинг аёллар борасидаги давлат сиёсати БМТ томонидан юқори баҳоланди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ Хотин-қизлар Комиссиясининг 63-сессиясида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Танзила Нарбаеванинг республикамизда 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари учун амалга оширилаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида олиб бораётган давлат сиёсати тўғрисидаги маърузаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Сессия иштирокчилари Ўзбекистонда беш йиллик ҳаракатлар стратегияси муваффақиятли амалга оширилаётганлиги, унда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари ҳамда ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилганига оид маълумотлар берилди.
Делегация томонидан Ўзбекистоннинг 2030 йилги кун тартибига ва БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий тарафдор эканлиги алоҳида қайд этилди.
Тадбир доирасида Танзила Норбоева БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Натали Канем билан учрашди. Унда мазкур ташкилот доирасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
UNFPA Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий органларидан бири бўлиб, у аҳолишунослик соҳасида аъзо давлатларга ёрдам беради, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглик ва барқарор ривожланиш ишларини қўллаб-қувватлаш учун демографик сиёсатни такомиллаштиришга кўмак беради. Хусусан, икки томонлама учрашув давомида Жамғарма раҳбарияти Ўзбекистонда аёллар учун яратилган имкониятларни кенгайтириш соҳасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат, шунингдек, мамлакатда аёлларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга доир сўнгги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирилди.
UNFPA ижрочи директори мамнуният билан сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хотин-қизларни рағбатлантириш, гендер тенглиги ва репродуктив саломатлик соҳасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг барча даражаларида ва ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда.
Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи давом этмоқда.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024