Қозоғистон-Ўзбекистон нефть қувурлари қурилиши бўйича келишув шарти қандай бўлган?
Жиззахдаги нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ қувват билан ишга тушгач, Қозоғистонда Ўзбекистон томонга қурилиши режалаштирилган нефть ташиш қувурлари кимнинг ҳисоби ва қай шартлар билан барпо этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири ўринбосари Болат Ақчўлоқов ҚР Сенати Иқтисодий, сиёсий, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида гапириб ўтган.
«Агар Жиззахдаги нефтни қайта ишлаш заводи қуриб битказилса, Ўзбекистонга 5 миллион тонна нефть етказиб бериш имконини берувчи қувурлар тармоғини барпо этамиз. Лойиҳанинг ишчи номи «Шимкент-Жиззах» деб номланади», — дейди Болат Ақчўлоқов.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, мазкур масалада ҳеч қандай лойиҳалаш ишлари амалга оширилмаган.
«Биз фақат техник музокаларни ўтказганмиз ва томонлар Ўзбекистондаги Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи бўйича якуний қарорга келишини кутяпмиз. Мазкур қувур тармоқлари жалб этиладиган заём воситалари асосида қурилиши кутилмоқда. Уларнинг қайтарилишини таъминлаш учун Ўзбекистон томонидан қатъий «юкла ва тўла» тамойили асосида иш олиб бориши сўралади.
Яъни биздан нефть харид қилинмаган тақдирда ҳам, улар заёмни қайтариш учун белгиланган тариф бўйича тўловни қилиши зарур. Бу классик схема ва улар бунга рози бўлишди. Шунчаки, улар заводнинг қурилиши бўйича қарор қабул қилмади», — дея вазиятдан хабардор этган у.
Аввалроқ, Ўзбекистон Қозоғистоннинг 5 миллион тонна нефтини сотиб олишга тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024