Жаҳон | 08:47 / 14.03.2019
7475
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда жангларда яраланганлар учун махсус дори-дармон ишлаб чиқилмоқда

Фото: REUTERS / Desmond Boylan

Ҳиндистоннинг мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти аксилтеррорчилик операцияларида жиддий яраланган аскарларга шошилинч биринчи ёрдам кўрсатишга мўлжалланган бир қатор дори воситаларини ишлаб чиқувчи махсус лабораторияни ишга туширди. Ушбу қарор жанговар йўқотишлар кўпаётгани сабабли қабул қилинган. Янги дори воситаларининг қўлланиши ярадорларни яқин орадаги малакали тиббий ёрдам кўрсатилувчи марказга муваффақиятли етказишга имкон беради.   

Ҳиндистоннинг “Бхарат Таймс” ахборот агентлигининг маълум қилишича, лаборатория томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалари орасига қонаётган жароҳатлар учун герметиклар, қонни яхши шимувчи боғловчи материаллар ва глицеринли туз эритмалари кирган. Бундан ташқари, жанговар бўлинмалар жойлашган ҳудудларга антисептик ва оғриқсизлантирувчи воситалар, янги авлоддаги антибиотиклар етказилади.

Бу воситаларнинг жанговар ҳудудларда, айниқса жунгли ва катта баландликларда юз берувчи жанговар тўқнашувларда тиббий ёрдам кўрсатишда қўлланиши жуда самаралидир ва яраланганларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконини оширади.

Мавзуга оид