Жамият | 12:52 / 14.03.2019
10615
1 дақиқада ўқилади

Коллеж ўқувчиси ва мактаб ўқувчиси ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан тугади

Иллюстратив фото

2019 йил 28 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри А.Навоий мавзесида яшовчи, Қўқон Автотранспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси У.Д. шу мавзеда ўзаро жанжал сабаб, таниши 2-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Р.И. касалхонага ётқизилиб, У.Д. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан У.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид