Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда метро учун тўловни қиёфани таниш тизими орқали тўлаш синовдан ўтказилмоқда
Фото: South China Morning Post
Шэньчжэнь метрополитени Футянь станциясида йўл ҳақи учун тўловни қиёфани аниқлаш тизими орқали тўлашни йўлга қўйди. Технология 5G-тармоқ асосида ишлайди, пул эса танланган тўлов усули орқали ечиб олинади. Бу ҳақда The South China Morning Post газетаси хабар қилди.
Йўл ҳақини тўлаш учун йўловчилар турникетдан махсус планшет билан ўтишлари кифоя. Тизимдан фойдаланишдан олдин рўйхатдан ўтиш ва йўл ҳақини тўлаш усулини танлаш керак бўлади.
Синов вақтида йўловчилар алоҳида экранда ўзлари ҳақидаги маълумотларни кўришлари мумкин бўлади.
Тизим ҳозирча синов режимида ишламоқда. Бунга қадар 2017 йилда Хитойдаги маҳаллий KFC ресторанларида қиёфани таниш тизими орқали пул тўлаш йўлга қўйилганди.
Мавзуга оид
13:38 / 19.01.2026
Хитой иқтисодиёти 2025 йилда 5 фоизга ўсди
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
11:24 / 17.01.2026
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026