Спорт | 21:41 / 15.03.2019
9489
1 дақиқада ўқилади

Мане – Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи муаллифи

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане томонидан Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Бавария»га (3:1) қарши жавоб баҳсида урилган гол ҳафтанинг энг чиройлиси деб топилди.

Сенегаллик футболчи 84-дақиқада дарвозага тўп киритиб, якуний ҳисобни ўрнатган эди.

УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада Мане «Аякс» яримҳимоячиси Лассе Шўне, унинг жамоадоши Душан Тадич ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид