17:03 / 22.06.2022
22261

Мане «Бавария» футболчисига айланди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане фаолиятини Бундеслигада давом эттирадиган бўлди.

Фото: AP

«Бавария» клуби сенегаллик 30 ёшли футболчи трансферини эълон қилди. Томонлар 2025 йилнинг ёзига қадар келишувга эришган. 

Аввалроқ, Мюнхен клуби Мане трансфери учун «Ливерпуль»га 32 миллион евро тўлаши, ушбу маблағ бонуслар ҳисобига 40 миллион еврогача етиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Садио 2016 йилдан буён «Ливерпуль» сафида тўп суриб келаётган эди. 30 ёшли ҳужумкор футболчи жорий мавсум клуби сафида 50 баҳсда 23та гол киритиб, 2та голли узатмага муаллифлик қилган. Мане клуби сафида жами 269 ўйинда 120та гол ва 48та ассист муаллифига айланган.

Top