Жамият | 12:59 / 16.03.2019
14247
1 дақиқада ўқилади

Чинозда эркак кишининг жасади топилди. У таниши томонидан дўппосланган

2019 йил 15 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз тумани Расулобод маҳалласида яшаган 49 ёшли Р.Ғ.нинг жасади уйидан тан жароҳатлари билан топилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 14 март куни Р.Ғ. уйида таниши, Расулобод маҳалласи Дўстлик кўчасида яшовчи М.Ш. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Қайд этилишича, ўзаро жанжал оқибатида М.Ш. унинг танаси турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид