Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир қатор автобус ҳайдовчилари ишдан олинди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖда автобус йўналишларида мунтазам ўтказилаётган мониторинг натижалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Аниқланган муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари атрофлича муҳокама этилди.
Автобуслардаги носозликлар, ҳайдовчи ва чиптачилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар йиғилишнинг бош мавзуси бўлган. Жумладан, автобусларда ҳамон антисанитария ҳолатларининг учраётгани, салон қисмларидаги носозликлар ўз вақтида бартараф этилмаётгани, ҳайдовчиларнинг “GPS” тизимини қасддан ўчириш каби қатор ҳолатларнинг қайд этилаётгани таъкидланган.
Айниқса, 1-,2-,4- автобус саройларига қарашли автобусларда ана шундай ўзбошимчалик ва ўзбўларчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган.
Йиғилиш хулосасига кўра, бундай ҳолатларга масъулиятсизлик билан қараган ҳайдовчилар ишдан олинди.
Бундан олдин, Тошкентда бир нечта автобус йўналишга чиқарилмагани, уларнинг санитария ва техник ҳолати талаб даражасида бўлмагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026