Жаҳон | 14:44 / 18.03.2019
12338
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореядаги авиабазада "ер-ҳаво" тоифасидаги ракета портлаб кетди

Фото: youtube.com/South Korean Military Channel

Жанубий Кореядаги авиабазада "ер-ҳаво" тоифасидаги ракета тасодифан парвоз қилиш оқибатида портлаб кетди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди.

Ҳодиса Канвондо провинциясидаги Чхунчхон авиабазасида юз берган. "Чхонгун" ракетаси режали техник текширув вақтида кутилмаганда ҳавога кўтарилган. Хабарда айтилишича, ракета назорат тизимида носозлик юз берган ҳолларда ўз-ўзини йўқ қилишга дастурланган.

"Қурбонлар ёки етказилган зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ. Биз ҳодиса сабабини аниқлаш учун тезкор гуруҳ туздик", - деди Жанубий Корея ҲҲК вакили.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, "Чхонгун" ракетаси 40 километргача масофага парвоз қилади ва 15-20 километр баландликдаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид