Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистон раҳбарининг маслаҳатчиси билан алоқаларни узди
АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича муовини Дэвид Хэйл маълум қилишича, Вашингтон Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Моҳиб билан бошқа ишламайди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.
Агентлик маълумотларига кўра, бу қарор Моҳиб АҚШ томонидан асосий музокарачи Залмай Ҳалилзодни очиқчасига танқид остига олгани билан боғлиқ.
Қайд этилишича, Моҳиб Ҳалилзодни толибларни қонунийлаштирганлик ва Афғонистон ҳукуматини «қонунийлик мақом»дан маҳрум қилганликда айблаган.
Шу билан бирга, Хэйл Афғонистон етакчиси Ашраф Ғанини АҚШнинг бу борадаги тегишли қарори тўғрисида хабардор қилган.
Бундан олдин, Абдулазиз Комиловнинг «Толибон» ҳаракати раҳбарияти билан учрашуви бўйича қўшимча маълумот берилганди.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026