Аргентиналик топиб олган ярим миллион долларни эгасига қайтариб берди
Аргентинанинг Ногоя шаҳрида яшовчи эркак ярим миллион доллар топиб олиб, уни эгасига қайтариб берди ва ундан иш беришни илтимос қилди. Бу ҳақда Perfil нашри хабар берди.
Пулни топиб олган Хосе Санчес рафиқаси ва икки фарзанди билан ижарага олинган уйда яшайди, унинг доимий даромад манбаи йўқ. У бир эркак телефонда суҳбатлаша туриб, йўлтанламасга ўтираётганда кўчада портфелини унутиб қолдирганига кўзи тушади. Шунда Санчес эркакни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ эркак уни пайқамаган.
Санчес не кўз билан қарасин, портфелда ярим миллион доллар бўлган. Санчеснинг айтишича, у ҳеч қачон бундай кўп миқдорда валюта кўрмаган.
Санчес полицияга қўнғироқ қилганда унга ҳеч ким жавоб бермаган. Шунда у маҳаллий радиога пуллар эгасини топишда ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Кейинроқ пуллар эгаси ва Санчес учрашишган ва тадбиркор ўз портфелини ортга олган.
Пуллар эгаси Санчесга миннатдорлик сифатида миллион песо (25 минг доллар) ёки квартира беришни таклиф қилган, бироқ эркак пуллардан воз кечиб, тадбиркордан унга иш беришни илтимос қилган. Тадбиркор унинг илтимосини бажаришга ваъда берган. Бундан ташқари, бу воқеа маҳаллий радиода овоза бўлгач, Санчесга иш ҳақида кўплаб таклифлар туша бошлаган.
Айни вақтда Аргентина иқтисодиёти юқори инфляция ва коммунал хизматлар нархи мунтазам ошаётгани сабабли мураккаб даврни бошдан ўтказмоқда. Аргентина статистика институти маълумотларига кўра, мамлакатда ишсизлик даражаси 2018 йилнинг 3 чорагига кўра 9 фоизни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
00:36 / 29.10.2024