Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда апрелда ўтиши керак бўлган президент сайловлари иккинчи марта кўчирилди
Афғонистоннинг мустақил сайлов комиссияси мамлакат президенти сайловлари ўтадиган санани 2019 йил 28 сентябрга кўчирди. Бу ҳақда комиссия раиси Хава Алам Нуристонийнинг баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Tolo News телеканали маълум қилди.
Сайлов комиссияси президент сайловлари ўтказилиши санасини иккинчи марта кейинга қолдирмоқда. Аввалроқ сайлов комиссияси 20 апрелга белгиланган сайловларни 20 июлга кўчирганди.
Нуристонийнинг айтишича, тегишли қарор сайловчиларни рўйхатга олишнинг шаффофлигини таъминлаш ва ташкиллаштириш учун қабул қилинган.
Афғонистон президенти лавозими учун номзод сифатида 18 киши, жумладан амалдаги президент Ашраф Ғани Аҳмадзой ва ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла рўйхатдан ўтган. Айнан улар 2014 йилдаги сайловларда президент курсиси учун асосий рақиблар бўлган.
Мавзуга оид
21:29 / 21.05.2026
Европа “Толибон”дан нима хоҳлаяпти?
14:30 / 17.05.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:23 / 02.05.2026