Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона ИИБ бошлиғининг сайёр қабуллари давомида 400га яқин муаммо ўрганилди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати
Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳматжон Маматов бошчилигида сектор кесимида аҳоли мурожаатлари тингланиб, муаммолари ҳал этилишига эришилмоқда.
Шу кунгача ҳар бир ҳудуд ишчи гуруҳ билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, 400га яқин муаммолар ҳал этилди.Аҳолининг ҳар бир қонуний талаби атрофлича ўрганиб, чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, тиббий ёрдам, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш каби йўналишларидаги тўсиқ ва муаммолар ўртага ташланмоқда. Марғилонлик Мафтуна Эгамбердиева ўз фарзандини болалар боғчасига жойланганлигидан хурсанд бўлди. Қувалик Зуҳрахон Мирзаевага эса уйида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун банк кредитлари олишда кўмаклашилди.Фарғона туманининг Чимён қишлоғида истиқомат қилувчи Замира Эгамбердиевага турмуш ўртоғининг тиббий операцияси учун 3 миллион сўмлик беғараз ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ногиронлиги бор фуқароларнинг 20 нафарига махсус аравачалар берилди.




Мавзуга оид
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:28 / 31.01.2026
Қўқонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:29 / 24.01.2026
Фарғонада 400 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
13:54 / 16.01.2026