Light | 23:43 / 21.03.2019
17635
2 дақиқада ўқилади

19 ёшли қиз хитойлик болаларга исм танлаш ортидан мўмайгина пул ишлаб топди

Англиялик 19 ёшли Бо Жессап Хитойга сафари вақтида туғилган ғоя эвазига мўмайгина пул ишлаб топмоқда.

Бо Хитойга отаси билан борганда 16 ёшда бўлган. У ерда отасининг дўстлари қиздан фарзандларига исм топиб беришни сўрашган. Бо бу жиддий иш эканлигини биларди, бироқ йўқ дея олмаган.

Гап шундаки, Хитойда кўплаб оилалар фарзандларининг инглизчада иккинчи исми бўлишини исташади. Уларнинг фикрича, инглизчадаги исм фарзандларига хорижда ишга ёки университетга ўқишга киришда ёрдам беради. Бироқ Хитойда интернетга киришга чеклов борлиги сабабли ота-оналар фарзандларига инглизчада бирор исм танлаш учун инглиз тилидаги сайтларга кўпинча кира олишмайди. 

“Мен мактабда ўқиганимда, кўплаб хитойлик қизларда инглизча исмлар бўларди. Бироқ баъзи исмлар жуда ғалати эди, мисол учун, Попкорн. Шу туфайли улар мазах қилинардилар. Шу жиҳатдан, болага исм бериш нафақат шарафли иш, балки катта масъулиятдир”, деб айтган қиз.

Бо сафардан кейин бундай ота-оналарга ёрдам беришга қарор қилган. Қиз бир нечта тавсифлардан келиб чиқиб мос исмни танлаш мумкин бўлган сайтга асос солган. Бунда ота-оналар дастлаб бола жинсини, сўнгра фарзандларида кўришни истайдиган сифатларни танлашади. Бо шу йўл билан бир неча йил давомида 670 мингдан кўпроқ болага исм танлашда ёрдам берган. Бу эса ёш тадбиркорга нафақат завқ бағишлайди, балки 260 минг фунт стерлингдан кўпроқ фойда келтирган.

Мавзуга оид