Жаҳон | 21:00 / 21.03.2019
10040
1 дақиқада ўқилади

Норвегияда дунёдаги энг катта сувости ресторани очилди

Фото: Shutterstock

Норвегия жанубида дунёдаги энг катта сувости ресторани очилди. У шунингдек, Европадаги биринчи ана шундай муассаса бўлди.

Ресторан ташқи кўринишидан денгиздан ўсиб чиқаётган қояни эслатади. Ойналаридан денгиз туби манзараси кўзга ташланади. Рестораннинг деворларидан бири ойнаванд бўлиб, ташриф буюрувчилар сувости жониворларини томоша қилишлари мумкин.

Фото: cnn.com

Ресторан менюси денгиз маҳсулотларидан иборат, деб хабар беради "Интерфакс".

Фото: settingmind.com
Фото: cnn.com
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид