Қува туманида ҳоким ўзгарди
20 март куни Фарғона вилоят Қува тумани ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Равшан Ҳайдаралиевич Қурбонов Қува тумани ҳокими этиб тайинланди.
Р.Қурбонов бундан олдин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Фарғона вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ғўза уруғчилиги республика маркази бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Ушбу масала бўйича депутатлар ва туман фаоллари сўзга чиқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватладилар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
18:30 / 20.09.2024