Жаҳон | 17:50 / 21.03.2019
14134
1 дақиқада ўқилади

Россияда дунёдаги энг қиммат дорининг биологик муқобили яратилди

Фото: Сергей Коньков/ТАСС

Россияда дунёда энг қиммат дори воситаси бўлган экулизумабнинг биомуқобили яратилди, деб хабар берди Россия Савдо-саноат вазирлиги.

Экулизумаб кам учрайдиган касалликлар – пароксизмал тунги гемоглобинурия (ПТГ) ва ғайриоддий гемолитик-уремик синдром (ҒГУС) касалликларини даволашда қўлланилади.

Маълумот берилишича, Россияда ПТГ билан касалланган битта беморнинг бир йил даволаниши 26-27 миллион рубль (406-421 минг доллар), ҒГУС билан касалланган беморнинг бир йил даволаниши эса 35-37 миллион рублга (546-578 минг доллар) тушади.

Савдо-саноат вазири Денис Мантуровнинг айтишича, Россия компанияси томонидан яратилган препарат аслига нисбатан 25%га арзонроқ бўлади. 

Очиқ маълумотларга қараганда, Ер юзи бўйича 8 минг киши ПТГ касаллигига чалинган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид