Ўзбекистон | 21:13 / 22.03.2019
12005
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабзда Халқаро миллий либослар фестивалига старт берилди

21 март, Наврўз байрами куни Шаҳрисабзда II Халқаро миллий либослар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради uzbekistan.travel.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинган тадбирда Озарбойжон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг дизайнерлари иштирок этиб, миллий либослар коллекцияларини намойиш этишди.

Фестиваль якунида тантанали ёпилиш маросими ўтказилиб, унда уч номинация бўйича энг яхши дизайнерлар аниқланади. Дизайнерларнинг ишлари Россия, Беларусь, Қозоғистондан ташриф буюрган меҳмонлар ва Ўзбекистон вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Бундан ташқари, миллий либослар фестивали доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази ўртасида ШҲТ мамлакатларида Ўзбекистоннинг маданий ва бадиий фаолиятига бағишланган тадбирларни ўтказишга доир меморандум имзоланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид