Жаҳон | 21:00 / 23.03.2019
8759
2 дақиқада ўқилади

Норвегия қирғоқлари яқинида круиз лайнерида муаммо юзага келди. Унинг йўловчиларини эвакуация қилиш бошланди

© REUTERS / Odd Roar Lange/NTB Scanpix

Норвегия қирғоқлари яқинида сузаётган Viking Sky номли круиз лайнерининг двигатели ишдан чиқди. VG нашри маҳаллий полицияга асосланиб хабар тарқатишича, кемадаги 1,3 минг нафарга яқин йўловчини эвакуация қилиш жараёни бошланган.

«У (лайнер – таҳр. ) ҳаракатлана олмай қолди», — деган Тур полицияси бошлиғи Андре Франк.

Қутқарув маркази матбуот котиби Эйнар Кнудсеннинг сўзларига кўра, ҳодиса рўй берган ҳудудда 3та қутқарув вертолёти иш олиб бормоқда. Қирғоқда эса махсус пункт ташкил этилиб, лайнердаги одамлар шу ерга келтирилмоқда.

Тахминларга кўра, кема қоятошга урилган ва Мёре-ог-Ромсдал қирғоқларидан 4-5 км масофада тўхтаб қолган. Бу ҳудуд Норвегия қирғоқларининг энг хавфли қисми ҳисобланади.

Нашрнинг қайд этишича, кема лангар ташлаган ва ҳаракатсиз тўхтаган.

Айни вақтда битта вертолёт бир рейсда 20 нафардан ортиқ кишини олиб учолмайди. Эвакуация ишлари бошланганидан буён 100 киши қутқарилган. Агар лангар бўшаб кетса аҳвол оғирлашиши мумкин.

Мавзуга оид