Жаҳон | 10:20 / 24.03.2019
6714
1 дақиқада ўқилади

Хитойда туристик автобус ёниши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди

Фото: Xinhua

Хитойнинг Чандэ шаҳрида 22 март куни оқшомда туристик автобуснинг ёниши оқибатида 26 киши ҳалок бўлган, 28 киши жароҳат олган. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.  

Таъкидланишича, автобусда ҳаммаси бўлиб 56 киши – 53 йўловчи, 2 ҳайдовчи ва экскурсовод бўлган.

Айни вақтда ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Аввалроқ 22 март куни маҳаллий вақт билан соат 19.15да Чанша-Чжанцзяцзе трассасида туристик автобус ҳаракатланиш вақтида номаълум сабабга кўра аланга ичида қолгани маълум қилинганди. Бироқ ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони айтилмаган. 

 

Мавзуга оид