Исроил Ғазо секторига зарбалар беришга киришди
Исроил ҳарбийлари мамлакат ҳудудига ракета учирилиши ва бунинг оқибатида 7 нафар исроиллик жароҳатланиши ортидан Ғазо сектори бўйлаб ҳаво ҳужумларини амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат армияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, ҳужумлар нишони анклав ҳудудидаги ҲАМАС ташкилотига тегишли позициялардир. Айнан шу ташкилот жангарилари Исроил ҳудудига ракета учирилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Бундан аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо билан чегара ҳудудига иккита қўшимча бўлинма кўчирилгани, захирадаги ҳарбийларнинг бир қисми қуроллантирилиши бошланганини ва мамлакат жанубидаги ҳудудларга ўтиш йўллари ёпилганини маълум қилганди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эса Исроилнинг ўққа тутилиши сабабли АҚШга сафарини муддатдан олдин тугатиши ва юртига қайтишини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024