Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаньяху Исроилнинг ўққа тутилиши сабабли АҚШга сафарини эрта тугатишга қарор қилди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга сафарини муддатдан олдин тугатиши ва юртига қайтишини маълум қилди. Нетаньяху девонхонасида маълум қилинишича, бу вазият Исроилнинг Ғазо секторидан ўққа тутилиши билан боғланган.
“Мен АҚШга сафаримни қисқартиришга қарор қилдим. Бир неча соатдан кейин президент Трамп билан учрашиб, сўнгра ҳаракатларимизни бошқариш учун Исроилга зудлик билан қайтаман”, деб айтган Нетаньяху.
Нетаньяхунинг АҚШга сафари 27 мартгача давом этиши керак эди.
25 март куни Ғазодан учирилган ракета Исроилнинг марказий қисмидаги турар жойга теккан. Натижада камида 6 одам жабрланган.
Мавзуга оид
17:54
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
00:14 / 29.06.2026