Жаҳон | 23:51 / 25.03.2019
8822
1 дақиқада ўқилади

Хитой компанияси Airbus’дан 300 та самолёт сотиб олади 

Airbus компанияси Хитойнинг China Holding Aviation Supply Holding Company компанияси билан 30 млрд еврога баҳоланаётган битим тузди.   

Маълум қилинишича, 25 мартда Хитой раиси Си Цзиньпин франциялик ҳамкасби  Эммануэл Макрон билан музокаралардан кейин Airbus билан Хитойга самолётлар етказиб бериш бўйича шартнома тузилгани маълум қилинган.  

Битим шартларига кўра, Airbus Хитойга 290 та A320 ва 10 та А350 самолётидан етказиб беради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид