Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик дарбадар шахс Конфуцийдан иқтибос келтирди ва ижтимоий тармоқ юлдузига айланди
Хитойда яшовчи Шен Вей исмли уйсиз шахс кутилмаганда интернетда ўзининг интеллектуал монологлари билан машҳур бўлиб кетди - унинг иштирокидаги роликлар ижтимоий тармоқлар ва ахборот порталларида тарқалди. «Би-би-си» хабарига кўра, интернет фойдаланувчилари унинг фалсафа ва адабиёт бўйича билимидан ҳайратга тушишган.
Машҳур бўлиб бораётган видеоёзувларда Вей, кўчада кўплаб одамлар билан ўраб олинган ҳолда, Конфуцийдан иқтибос келтиради ва Ляо Фаннинг XVI асрда яратилган ишлари ҳақида фикр юритади. Ўткинчилар унинг монологларини видеога олишган.
Роликлар миллионлаб марта кўрилди, Вейнинг исмига боғланган хештеглар эса Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида топга кўтарилди. Тармоқда аниқ турар жойи йўқ зукко шахсни Хитой адабиёти устаси, деб номлашди.
Хабар қилинишича, Вей 10 йилдан зиёд вақт мобайнида мамлакат бўйлаб кезади. Илгари эркак Шанхайдаги аудит идорасида давлат хизматчиси бўлган. Маҳаллий амалдорларнинг тасдиқлашича, Вей сўнгги 26 йил давомида касаллик таътилида бўлиб турибди. Бироқ, уларнинг сўзларига кўра, унга ҳамон баъзи тўловлар тўлаб бериляпти.
Хитойлик фойдаланувчилар дарбадар шахснинг ҳаётини муҳокама қилишмоқда ҳамда унинг маҳаллий ижтимоий таъминот тизимидан ҳафсаласи пир бўлгани бўйича баҳслашишмоқда. «Бу Шанхай учун шармандалик - у ҳақида ғамхўрлик қилишмаяпти», - дейилади изоҳлардан бирида.
Вейнинг ўзи келган машҳурликдан жуда ҳам хурсанд бўлмади. «Мен машҳур бўлишни хоҳламайман, мен тинч ҳаётни ёқтираман», - деди у.
Мавзуга оид
17:41
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026