Жаҳон | 19:37 / 26.03.2019
9250
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху Путин ва Трампга Суриядаги инқирозни бартараф этиш режасини тақдим этди

Фото: Ilia Yefimovich / DPA / Globallookpress.com

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампга Сурияни инқирозини ечиш бўйича режасини тақдим этди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб The Times of Israel газетаси хабар қилди.

Аввалроқ нашр суҳбатдоши Россия раҳбари таклиф этилган режага қизиқиш билдирганини айтганди.

Манба режа ҳақидаги батафсил маълумотларни ошкор қилмаган, аммо Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи АҚШ, Россия ва Исроил иштирокида кўриб чиқилиши мумкинлигини истисно қилмаган.

Суриядаги қуролли низо 2011 йилда бошланган. Унда ҳукумат кучлари, мухолифат ва турли қуролли гуруҳлар иштирок этган. 2014 йилда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ҳудудидаги террорчиларга зарба беришни бошлади. 2015 йил ёзида жангариларга қарши курашга Россия ҳам қўшилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид