МИБ ходимига 30 млн сўм пора бермоқчи бўлган шахс ушланди
Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Янгиобод қишлоғида жойлашган фермер хўжалиги иш юритувчиси Т.М. хўжаликка тегишли бўлган 7,5 гектар ер майдонга эга балиқ кўлига ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда электр тармоғига улаб фойдаланиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қайта ҳисоб китоб натижасида давлат манфаатларига 88 млн. сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
Шундан сўнг фуқаро Т.М. аниқланган моддий зарар миқдорини камайтириш ҳамда жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида Бюронинг Ёзёвон туман бўлими ходимлари О.Ўрмонов ва Ш.Мамажоновга 30,0 млн. сўм миқдорда пора таклиф қилиб, шундан аванс тариқасида 20,0 млн. сўмини беришлигини маълум қилган.
Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда туман прокуратураси ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.М. туман марказидаги ошхоналардан бирида МИБ ходимига 900 АҚШ доллари ва 500,0 минг сўм миқдордаги пулларни бюро ходимларига пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.
Ёзёвон туман прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024