Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қўмитаси: бир чоракда 130 мингдан ортиқ ижара шартномаси тузилди
Бугун, 28 март куни «Жисмоний шахслар жами йиллик даромадларини декларациялаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва кўчмас мулк объектлари ижара шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш тартиби» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Аҳмаджон Суюновнинг маълум қилишича, 315,4 минг нафар жисмоний шахс декларация асосида солиқ солинадиган даромадга эга. Уларнинг 223,4 минг нафари мол-мулкини ижарага берганлар, 77,1 минг нафари ўриндошлик асосида ишловчилардир. Буларнинг ҳаммаси 1 апрель санасига қадар декларация топширишлари лозим ва 272,6 минг нафар жисмоний шахс (86,4 фоиз) ўз вақтида йиллик декларацияни топширган. Ўз вақтида декларация топширмаганларга нисбатан ЭКИҲнинг 1 баробаридан 3 баробаригача жарима қўлланади.
2018 йил давомида умумий ҳисобда 113 мингдан ортиқ ижара шартномалари имзоланган бўлса, 2019 йилнинг бир чорагидаёқ бу кўрсаткич 130 мингдан ортиб кетган. Шулардан 52 минг нафари жисмоний шахслар бўлиб, ундан 22 минг нафардан кўпроғи, яъни 40 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
14:03 / 27.01.2026
Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олиниб, жиноят иши қўзғатилди
22:35 / 07.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
08:27 / 03.01.2026
Хитойда оила сиёсатида ўзгариш: айрим маҳсулотлар учун солиқ қайта тикланди
18:12 / 01.01.2026