Жамият | 20:09 / 28.03.2019
6226
2 дақиқада ўқилади

Хотин-қизларнинг бизнес юритиш кўникмаларини шакллантирувчи илк тадбиркорлик маркази иш бошлади

Фото: Республика Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

28 март куни Бухоро вилоятида иш бошлаган биринчи Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 7 март куни имзолаган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил қилинган.

Фото: Республика Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Республика Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Республика Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматидан Kun.uz'га маълум қилинишича, Марказ аёлларнинг бизнес юритиш кўникмаларини шакллантиради, уларга зарур маслаҳатлар беради ва амалий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, Марказ узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни касблар бўйича қайта тайёрлашга ҳам кўмаклашади.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар туман (шаҳар) ҳокими ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан шакллантириладиган рўйхат асосида махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитилади. Махсус дастурларни муваффақиятли ўзлаштирганларга туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси тавсиясига кўра,  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит берилади. 

Фото: Республика Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Республика Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Бунинг учун Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди банкларга ҳар йили 100 млрд сўм ажратади, унинг камида ярми қишлоқ жойлардаги хотин-қизларнинг бизнесини ривожлантиришга йўналтирилади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид