Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда давлат идораларида меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш юзасидан Республика амалий семинари бўлиб ўтди
Андижон вилояти, Андижон тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган Республика семинарида барча туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, девонхона мудирлари ҳамда вилоятдаги ташкилотларнинг ижро интизомига масъул бўлган ходимлари иштирок этдилар.



Анжуман ҳокимликлар ва бошқа муассасаларда иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор масъул мутасаддиларининг ҳужжатларни рўйхатга олиш, расмийлаштириш ва ижрочига етказиш тизими, мазкур жараёнларда ахборот технологиялардан фойдаланиш бўйича назарий маърузалар тингланди.



Иштирокчилар Қўрғонтепа тумани ва Андижон шаҳар ҳокимликларидаги ҳужжатлар билан ишлаш ҳолати билан танишдилар.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
16:34 / 04.05.2026
Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
08:01 / 27.04.2026
Андижонда аттракцион қулади: камида 7 киши жароҳатланган
08:43 / 22.04.2026
Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан ушланди
11:44 / 06.04.2026