Жамият | 08:40 / 29.03.2019
14332
3 дақиқада ўқилади

Жиноят содир этгани сабабли қидирувга эълон қилинган шахслар Россияда қўлга олинди - ИИББ

Фото: AFP 2019 / ANTHONY WALLACE

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари чет давлатлардаги ҳамкасблари билан йўлга қўйилган ҳамкорликлари натижасида, жиноят содир этиб, тергов ва суддан бошқа давлатларда яшириниб юрган шахсларнинг турар жойини аниқлашмоқда.

ИИББ хабарида айтилишича, йил бошидан буён РФдан Тошкент шаҳар ИИББга 9 нафар тергов ва суддан яширинган айбланувчилар қўлга олиниб, этап қилинганлар. 

17 март куни Москвада Тошкент шаҳар ИИББ сўровига биноан уч нафар жиноят содир этганликлари сабабли қидирувга эълон қилинган шахслар қўлга олиндилар: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (“Фирибгарлик”) ва 169-моддасида (“Ўғрилик”) назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 27 ёшли А.Ш.; Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида (“Фирибгарлик”) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 27 ёшли наманганлик А.Х.; Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасида (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 32 ёшли Г.С.

24 март куни Новосибирскда маҳаллий полиция ходимлари Тошкент шаҳар ИИББнинг сўровига биноан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддасида (“Фирибгарлик”) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган 39 ёшли Л.Р.ни қўлга олишди.

Қўлга олинган шахсларга нисбатан суд томонидан ҳибсга олиш чораси қўлланилган. Қўлга олинган шахслар Ўзбекистонга суд ишларини давом эттирилиши учун қайтарилиб, жазонинг муқаррарлиги принципи таъминланган.

Билдирилишича, қўлга олинган шахслар Ўзбекистондан ташқарида бўлганликларига қарамасдан, уларнинг турар жойлари Тошкент шаҳар ИИББнинг чет эллик ҳамкасблари билан йўлга қўйган ҳамкорликлари натижасида аниқланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид