НАТОнинг учта кемаси Қора денгиз акваториясига кирди
Нидерландия, Испания ва Канада ҳарбий-денгиз кучларига қарашли кемалар Босфор бўғози орқали Қора денгизга кириб келди. Улар НАТО машқлари ҳамда Грузия ва Украина билан ҳарбий машғулотларда иштирок этади. Бу ҳақда Bosphorus Observer сайти хабар берди.
Хабар қилинишича, Қора денгиз акваториясига Нидерландиянинг HNLMS Evertsen, Испаниянинг Santa Maria ва Канаданинг HMCS Toronto фрегатлари кириб келган. Уларга Туркия соҳил қўриқлаш хизмати катерлари ҳамроҳлик қилган.
NATO'ya bağlı 3 savaş gemisi İstanbul Boğazından peş peşe geçiş yaptı. Boğaz geçişini tamamlayan gemiler Karadeniz'e açıldı. Gemilerin geçişine sahil güvenlik botları da eşlik etti. pic.twitter.com/gujkqnSquf
— Demirören Haber Ajansı (@dhainternet) March 28, 2019
Қайд этилишича, фрегатлар НАТОнинг ҳар йили ўтказиладиган Sea Shield машқларида иштирок этади.
2018 йилда бу машқлар 7-13 май кунлари ўтказилган бўлиб, унда Буюк Британия, АҚШ, Греция, Испания, Болгария, Руминия, Туркия иштирок этган.
Мавзуга оид
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024
IISS: Европадаги НАТО давлатлари АҚШга таянишда давом этмоқда
07:47 / 09.11.2024
КХДРнинг урушдаги иштироки: НАТО Украинага янги ёрдам ваъда қилмоқда
19:50 / 08.11.2024