Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги меҳмонхоналар сони 966тага етди, яна 138таси қурилиш жараёнида
Бугунга келиб Ўзбекистондаги хорижий ва маҳаллий сайёҳларга мўлжалланган жойлашув воситалари 966тага етди, яна 138тасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимининг кескин ортиб бориши ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари томонидан янги туризм объектларини ташкил этишга туртки бериб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда жами 2038 ўринли 40 жойлашув воситаси (меҳмонхона) қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Тошкент шаҳрида 451 ўринли - 10та, Бухоро вилоятида 160 ўринли - 6та, Самарқанд вилоятида 108 ўринли - 4та, Хоразм вилоятида 430 ўринли - 9та меҳмонхона фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида бугунги кунда республика бўйлаб жойлаштириш воситалари (меҳмонхона) сони 966тани ташкил этиб, улардаги ўринлар сони 43 423тага етди.
Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни кунларда 14 634 ўринли 138та жойлаштириш воситаси шу жумладан, 13 196 та ўринли 3 ва 4 юлдузли 93та жойлашув воситасини қуриш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:51
Уралск – Тошкент йўналиши бўйича янги тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
10:47 / 16.03.2026
Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича этика меъёрлари тасдиқланди
14:24 / 14.03.2026