Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси: Ғазо сектори чегарасидаги тартибсизликларда 40 мингга яқин фаластинликлар иштирок этмоқда
Ғазо сектори чегарасидаги намойиш ва тартибсизликларда 40 мингга яқин фаластинликлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.
"Айни пайтда Ғазо сектори чегарасидаги намойиш ва тартибсизликларда 40 мингга яқин фаластинликлар иштирок этмоқда. Аксарият намойишчилар Ғазо сектори ичида ўрнатилган чодирлардан узоқлашмаяпти", - дейилади хабарда.
Айрим ҳудудларда эса фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар юзага келмоқда.
"Тартибсизликлар қатнашчилари тошлар улоқтиришмоқда ва машина ғилдиракларини ёқишмоқда. Бундан ташқари, улар бир неча бор граната ва портловчи қурилмаларни улоқтиришди. Исроил ҳарбийлари оломон устидан назоратни тиклаш учун воситаларни қўллашмоқда ва ўрнатилган тартибда ўт очишмоқда", - дейилади ҳарбийлар томонидан.
Al-Mayadeen телеканалининг маълум қилишича, исроиллик аскарлар билан тўқнашувларда икки фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Мавзуга оид
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:09 / 08.05.2026
Исроил ҳужуми натижасида Ҳамас бош музокарачисининг ўғли ҳалок бўлди
19:37 / 06.05.2026
Трампнинг сиёсати, Ғазо ва миграция. Пулицер мукофоти совриндорлари эълон қилинди
09:38 / 30.04.2026