Избосканда туманнинг 4та сектор раҳбари фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди
Андижон вилояти, Избоскан туманида 4та сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабул давомида жами 226та мурожаат ўрганилди.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозим, мурожаатларнинг катта қисми уй-жой таъмирлаш, ишга жойлаштириш юзасидан бўлди. 31 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси, 48 нафари эса даволаниш учун вилоят тиббиёт муассасаларига йўлланма сўраган.
Сайёр қабул давомида 91та мурожаат ижобий якун топган бўлса, 35та мурожаат ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал қилинди. Қолган мурожаатлар эса тегишли ташкилотларга ўрганиш учун юборилган.
Тадбир давомида бўш ишчи ўринлар ярмаркаси ўтказилиб, туман ҳокими Серобиддин Исмоилов томонидан муҳтожлар учун ногиронлик аравалари топширилди.
Уй-жой таъмирлаш учун мурожаат қилган аҳоли вакилларига эса қурилиш материалларидан кўмак берилди.
Элмурод Эрматов, Андижон