Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб Wi-Fi ва e-Reader билан таъминланган «Истеъмолчи кутубхоналари» ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги 3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори асосида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда “Истеъмолчи кутубхоналари” ташкил этилмоқда. Kun.uz мухбири Федерация матбуот хизматидан олинган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Мазкур кутубхона ва китоб савдоси дўконларида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, маҳаллий газета-журналлар билан таъминланади.
Бундан ташқари, "Истеъмолчи кутубхоналари"да замонавий Book cafe, бепул Wi-Fi тизими, интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи e-Reader электрон ўқув қурилмалари бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг жами қирқта туман марказларида “Истеъмолчи кутубхонаси” қурилиши бошланди.
Қорақалпоғистон Республикасида: Беруний тумани ва Нукус шаҳри;
Андижон вилояти: Андижон шаҳар ва Булоқбоши туманида;
Навоий вилоятида: Қизилтепа ва Учқудуқ туманларида;
Бухоро вилоятида: Қоровулбозор ва Олот туманларида;
Самарқанд вилоятида: Самарқанд шаҳар ва туманида;
Қашқадарё вилоятида: Муборак, Ғузор, Яккабоғ ва Чироқчи туманларида;
Фарғона вилоятида: Олтиариқ, Боғдод, Фарғона тумани ва шаҳри, Учкўприк, Қўштепа, Риштон, Қува туманларида;
Сурхондарё вилоятида: Бойсун ва Узун туманларида;
Наманган вилоятида: Чуст ва Учқўрғон;
Хоразм вилоятида: Гурлан, Қўшкўпир, Шовот, Урганч шаҳар ва тумани, Хазорасп, Хива, Хонқа, Янгиариқ ва Янгибозор туманларида.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
08:45 / 10.06.2026
Жаҳон шаҳарлари рейтинги: аҳоли учун энг кўп кутубхона қаерда?
12:12 / 09.06.2026