Кейинги пайтларда Олий аттестация комиссияси фаолиятига оид турли фикрлар кўпайиб кетди. Булар орасида менинг таклифларим ҳам бор.
Ўзим илм соҳаси вакили бўлганим, соҳадаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаганим учун ҳам ўз фикр ва таклифларимни бериб боришга ҳаракат қиламан.
2 апрель куни ОАК сайтида берилган янгилик мени таажжубга солди. Унга кўра, Олий аттестация комиссияси раёсатининг қарорига биноан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
Бу ўринда биринчи навбатда хаёлга келадиган савол: ОАК илмий журналлари рўйхатига қўшилиш жараёни шунчалик осонлашдими ёки яна қандайдир имтиёзлар усулидан фойдаланиляптимикан?
Хабарда айтилишича, «Бундан буён ЎзА веб-сайтида филология, тарих, иқтисодиёт, юридик, фалсафа, тиббиёт ва техника фанлари бўйича ўрнатилган тартибда эълон қилинган илмий мақолалар (камида (0,25 б.т.) ОАКда ҳисобга олинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низомга кўра, бўлажак докторлик диссертациялари ҳимоялари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида эълон қилиш амалиёти 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб жорий этилди».
Навбатдаги саволлар туғилади: ЎзАда бундай мақолаларни тақриз қилиш учун алоҳида таҳририят тузилдими? Тузилган тақдирда унинг таркибидан кимлар жой олган? Масалан, тиббиёт ва техника соҳасида йўналишлар шундай кўпки, бир йўналишдаги мутахассис бошқа йўналишдаги илмий мақолани объектив тақриздан ўтказиши амримаҳол. Саволлар кўп, жавоб йўқ. Айрим ҳамкасбларим ижтимоий тармоқларда ҳайратини яширмаяпти. Айрим мулоҳазалар қисқача шаклда minbar.uz’да ҳам берилди.
Энди нега мени бу янгилик менда иккиламчи туйғу уйғотганини очиқласам. ЎзАда ОАК ҳақида танқидий чиқишлар
















