Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда суюлтирилган газ ташувчи дунёдаги энг катта танкерни қуриш режалаштирилмоқда
Фото: REUTERS
Хитойнинг “Худун Чжунхуа” кемасозлик компанияси ва Норвегиянинг сертификацияловчи жамияти DNV GL суюлтирилган табиий газ ташувчи дунёдаги энг катта танкерга айланадиган кемани биргаликда қуриш ҳақида келишув имзолади.
Келишув Шанхайда ўтаётган суюлтирилган табиий газ (СТГ) бўйича 19-халқаро анжуман ва кўргазма LNG2019 доирасида имзоланган. Кема сувга қачон туширилиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Шуниси маълумки, кейинги йил охирига ушбу лойиҳа бўйича техник ҳужжат тайёр бўлиши керак. Танкер 270 минг кубметр СТГ ташиши кутилмоқда.
Айни вақтда СТГни ташиш учун мўлжалланган дунёдаги энг катта танкер Қатарга тегишли Mozah кемаси бўлиб, у 2007 йилда сувга туширилган. Танкернинг узунлиги 345 метрни, эни 53,8 метрни ва баландлиги 34,7 метрни ташкил қилади, у 266 минг кубметр СТГ таший олади.
Мавзуга оид
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
18:02 / 20.05.2026