Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
2019 йил 4 апрель куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Ўрта Шаҳрихон МФЙда яшовчи С.Т. “Ласетти” русумли автомашинасини Асака тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиққан ва қаршисидан келаётган, Шаҳрихон туманида яшовчи А.Н. бошқарувидаги “Москвич-412” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Москвич-412” автомашинасидаги икки нафар йўловчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, “Ласетти” ҳайдовчиси ва “Москвич-412” автомашинасининг яна бир йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:51
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026