Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги битим кучга кирди
Фото: Президент матбуот хизмати
2019 йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Ҳужжат Деҳли шаҳрида 2018 йил 1 октябрь куни имзоланган эди.
ТИВ хабарига кўра, ҳужжатга биноан дипломатик паспортга эга Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси фуқаролари икки томон ҳудудларига виза расмийлаштирмасдан 60 кунгача кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Битим дипломатик паспортга эга бўлган икки давлат расмий вакилларининг ўзаро сафарлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал қилиш имконини беради.
Бундан олдин, Тошкентда ҳинд тили чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб ташкил этилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026