Саудия Арабистони АҚШга доллардан воз кечиш билан таҳдид қилди – ОАВ
Саудия Арабистони Вашингтон АҚШ судига ОПЕК давлатларига қарши антимонопол даъво аризалари беришга имкон берувчи қонун лойиҳасини қабул қилса, нефтни сотишда долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Рейтер” ахборот агентлиги хабар берди.
No Oil Producing and Exporting Cartels Act (NOPEC) каби маълум бўлган қонун лойиҳаси ҳозирда АҚШ конгрессида муҳокама қилинмоқда. У қабул қилинса, АҚШ судларида нефть картели давлатлари билан нарх борасида тил бириктириш бўйича судлашишга имкон беради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу қонун қабул қилинса, нефть бозорида айтиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин.
Манбаларнинг маълум қилишича, доллардан воз кечиш варианти Саудия Арабистонининг юқори лавозимли шахслари томонидан муҳокама қилинган.
Иккита манбанинг қўшимча қилишича, ушбу режа ОПЕК аъзолари билан ҳам муҳокама қилинган. Ар-Риёд бу режаларидан АҚШ энергетика вазирлиги амалдорларини ҳам хабардор қилган.
Агар Ар-Риёд нефтини долларга сотишдан воз кечса, бу АҚШ валютасининг асосий захира валюта сифатидаги мавқеига путур етказади, Вашингтоннинг жаҳон савдосига таъсирини камайтиради ва АҚШнинг бошқа давлатларга санкциялар қўллашини заифлаштиради. Бироқ Саудия Арабистони бундай йўл тутиши даргумон, чунки NOPEC’нинг қабул қилиниши имконияти оз.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024