Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 апрель куни Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади
7 апрель куни соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб пойтахт кўчалари бўйлаб 25 километрли автомарафон ўтказилиши муносабати билан соат 9дан 12га қадар Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат чекланади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, автомарафон Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилади.
Тадбир соат 9да Қуролли Кучлар академиясининг 1-назорат ўтиш жойи (мўлжал А. Пушкин ҳайкали илгари турган майдон олди)дан бошланади. Автомарафон Мустақиллик шоҳ кўчасидан бошланиб, Кичик ҳалқа йўли орқали Бунёдкор ва ундан кейин Алишер Навоий шоҳкўчалари бўйлаб ўтади.
Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автотранспорт воситаларида қатнашади. Тадбир доирасида ҳарбийлар Амир Темур образини гавдалантириб, ўша даврдаги аскарлар кийимларини кийишади.

Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
22:09 / 12.06.2026