Британияликларга муқовасида «Европа иттифоқи» ёзуви йўқ паспортлар берилмоқда
Буюк Британия фуқароларига муқовасида «Европа иттифоқи» ёзуви йўқ паспортлар берила бошланди, деб хабар берди BBC News.
ТАССнинг Бирлашган Қироллик ИИВга таяниб маълум қилишича, янги намунадаги паспортлар берилиши 30 мартдан бошланган.
Британияликларга «Европа Иттифоқи» ёзуви бор паспорт ҳам берилиши мумкин. Лекин уларда паспортнинг икки туридан бирини танлаш ҳуқуқи йўқ. Қайд этилишича, бу қолган паспорт бланкаларини ишлатиш ва солиқ тўловчиларнинг маблағларидан унумли фойдаланиш мақсадида қилинмоқда.
Режага кўра, 2019 йил октябрдан Британия паспортининг муқоваси ЕИ мамлакатларида қабул қилинган қирмизи рангдан тўқ кўк рангга ўзгаради.
5 апрел куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа иттифоқидан чиқиш санасини ортга суришни сўрагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:46
Британияда одамларнинг ДНК маълумотларини сақлаб келган компания изсиз йўқолди
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
22:11 / 07.11.2024
Буюк Британия ёлланма гуруҳлар ва Скрипални заҳарлаганларга қарши санкциялар қўллади
10:59 / 07.11.2024