Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ташқи ишлар вазири Буюк Британиядан Brexit бўйича аниқ қарорга келишни талаб қилди
Буюк Британия Европа иттифоқидан чиқиш шартлари ва муддати бўйича аниқ позицияни ишлаб чиқиши шарт. Бу ҳақда Франция ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дриан G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида маълум қилди.
"Ҳозирги вазият бундан кейин ҳам давом этиши мумкин эмас, Франциянинг нуқтаи назари ана шундай. ЕИнинг март ойидаги саммитида аниқ қарор қабул қилинган: бош вазир Тереза Мэй муддатни узайтириш ҳақидаги сўровни асослаб берадиган режани тақдим этсагина муддатни ортга суриш маъқулланиши мумкин", деди вазир.
Унинг таъкидлашича, "Brexit бошланишини тинимсиз кутиб яшаб бўлмайди".
"Маълум бир вақтда чиқиш ҳақида аниқ қарор қабул қилишга тўғри келади. Европа иттифоқи Британия сиёсати вужудга келтирадиган муаммоларни ҳал қилиш учун тўхтовсиз куч сарфлай олмаслигини Британия ҳукумати тушуниши керак бўлган пайт келди", деди у.
Аввалроқ Тереза Мэй Евроиттифоқдан Brexit’ни 30 июнгача кечиктиришни сўрагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026