G7 давлатлари Россияни украиналик денгизчиларни озод қилишга чақирди
G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Москвани 2018 йил ноябрида Керчь бўғозида чегарачилар томонидан қўлга олинган украиналик денгизчиларни озод қилишга чақиришди. Бу ҳақда "еттилик"ка аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Динар шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якуний коммюникесида айтилади.
"Биз Россиянинг Керчь бўғози ва ёндош акваторияларда Украинага қарши кескинликни кучайтирган ҳаракатларидан қаттиқ ташвишдамиз. Биз Россиядан ҳибсга олинган экипаж ва кемаларни озод қилишини ҳамда Керчь бўғози орқали кемалар ўтишига тўсқинлик қилмаслигини сўраймиз", - дейилади коммюникеда.
"Еттилик" қатнашчиларининг фикрича, "иқтисодий санкцияларнинг давомийлиги Россия томонидан Минск келишуви бўйича олинган барча мажбуриятларга риоя қилинишига боғлиқ".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада ташқи ишлар вазирлиги Керчь бўғозида Украина кемаларининг ушланиши ва Қрим сабабли Россиянинг 114 фуқароси ва 15 та компаниясига қарши санкциялар киритганди.
Мавзуга оид
08:30
G7 РФнинг ядровий риторикасини қоралаб чиқди
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
16:39 / 26.11.2024
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
14:07 / 26.11.2024