Спорт | 22:00 / 06.04.2019
7816
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. Бенземанинг голлари «Реал»га иродали ғалабани келтирди

Фото: Twitter/LaLiga

Испания чемпионатида 31-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Реал» ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

39-дақиқада Кардона «Реал» ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Мадридликлар 2-бўлимда ўйинда бурилиш ясадилар. 59 ва 81-дақиқаларда Карим Бензема тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Реал» 60 очко билан 3-ўринда, «Эйбар» эса 39 очко билан 11-ўринда бормоқда.   

Ла Лига, 31-тур
Реал Мадрид – Эйбар 2:1 

6 апрель, «Сантьяго Бернабеу» стадиони
Голлар: 0:1 – 39 Кардона, 1:1 – 59 Бензема, 2:1 – 81 Бензема. 
Реал Мадрид – Навас, Одриосола, Начо, Варан, Регилон, Иско (Браим Диас, 90), Модрич (Васкес, 76), Асенсио, Вальверде, Бэйл (Кроос, 77), Бензема.
Эйбар – Дмитрович, Хосе Анхель, Паулу Оливейра, Рамис (Орельяна, 54), Кукурелья (Шарлес, 84), Эскаланте, Де Бласис, Альварес, Жордан, Кардона (Пенья, 72), Энрик.
Огоҳлантириш: Паулу Оливейра (21).

Мавзуга оид